Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Оила - муқаддас даргоҳ

 
 

Бош қомусимизнинг 63-моддасида “Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга. Никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади” деб таъкидланган. Мазкур конституциявий қоидалар эртамиз эгаларини оилага тайёрлашда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилади. Энг муҳими, нафақат ота-оналар, балки қўни-қўшни, қариндош-уруғ, жамоатчилик ва барчамиздан жиддий масъулият талаб этади.

Булунғур туман Қўнғирот маҳалласидаги 53-мактабнинг 11-синф ўқувчиларига “Оқтепа” жоме масжиди имом хатиби Мансур Рустамов “Оила - муқаддас даргоҳ” мавзусида тушунчалар бериб шундай деди:

“Мустаҳкам ва саодатли оилада эр-хотин ўзаро тотув яшаши бир бирининг яхши ва ёмон жиҳатларини кўтариши, айб ва камчиликларини кечириши, тинч ва тотув яшаши лозим. Ислом дини ўз аёлларига нисбатан яхши муносабатда бўлган эркакларни инсонларнинг энг яхшилари қаторига қўшади. Бу ҳақда Расулуллоҳ (с.а.в) шунда деб марҳамат қиладиларки:

  “Сизларнинг ичингиздаги яхши эркак ўз аҳли аёлига нисбатан яхши муносабатда бўлганидир. Мен эса ўз аҳлимга сизлардан кўра яхшироқ муносабатдаман”.

Дарҳақиқат, оилани мустаҳкамлаш омиллари, ундаги келин-куёв ва катталарнинг масъулияти, қонуний никоҳнинг аҳамияти, репродуктив саломатликнинг афзалликларини, эрта ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг аянчли оқибатларини тушунтиришга ҳамда шу орқали уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга жиддий эътибор қаратиш ҳар доимгидан ҳам бугун кўпроқ эътибор қаратиладиган масалага айланган.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 01/11/2019 14:52;   Кўрилганлиги: 1489
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/seminars-briefings/oila-muqaddas-dargoh
Чоп этилган вақт: 08/11/2024 15:54
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг