Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Оила марказида учрашув ўтказилди

 
 

Самарқанд вилояти имом хатиблари вилоят “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Ўзаро келишув ва режа асосида янги оила қуриш остонасида турган ёшлар билан учрашувлар ўтказиб, уларга никоҳ, оиланинг муқаддаслиги, унинг жамиятдаги ўрни, эр-хотин ва қайнона-келин ўртасидаги муносабатлар, фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулияти каби мавзуларда тушунчалар бериб келмоқда.

Самарқанд шаҳар “Оби Раҳмат” жоме масжиди имом хатиби Акмал домла Маматқулов ана шундай тадбирда иштирок этди. Учрашув жараёнида қатнашчиларга “Оилада эр ва хотиннинг зиммасидаги мажбуриятлар” мавзусида маъруза қилди. Ўзаро савол-жавоб асосида ўтган давра суҳбати ёш оила қурувчиларга ҳар томонлама манфаатли бўлди.

Динимизда оила масаласига бениҳоя жиддий эътибор қаратилади, унинг мустаҳкамлиги, эр-хотин ўртасидаги меҳр-муҳаббат давомийлигини таъминлаш учун динимиз Ислом ўзига хос қонун-қоидаларни жорий қилиб қўйган. Оилавий ҳаётнинг асосий ташкилотчилари ва аъзолари бўлмиш эр ва хотиннинг ҳар бирига ўзига хос бурч ва вазифаларни юклаган, бир-бирларига нисбатан ҳақ ва ҳуқуқларни белгилаб берган. Агар эр ва хотин мазкур қоидаларга амал қилишса, бир-бирларига нисбатан зиммаларидаги бурч ва масъулиятларини ҳис қилиб, сидқидилдан адо этишса, бундай оила бахт ва саодат қасрига айланади

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 22/05/2019 00:00;   Кўрилганлиги: 1300
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/seminars-briefings/oila-markazida-uchrashuv-otkazildi
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 20:08
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг