Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

ИЛМ-КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ

 
 

Иштихон туманида бугунги кунда 95 та умумтаълим мактаб ва 2 та ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби (ИДУМ) мавжуд. Тумандаги 11 та жоме масжидда фаолият олиб бораётган имом хатиб ва имом ноиблар ўз ҳудудларидаги мактаблар билан узвий алоқаларни йўлга қўйган. Белгиланган режа асосида имом хатиблар мактаб ўқувчилари билан учрашиб, диний-маърифий тадбирлар ўтказиб келмоқда.

Мактаб бағрида яйраб билим олаётган ўқувчиларнинг улғайиб эртага эл корига ярайдиган муносиб ворислар бўлишини бугундан ўйламоқ асло кечиктириб бўлмайдиган вазифалардан биридир. Чунки, бола қалбидаги жамики орзу-умидлар ана шу қадрдон ошиёнда шаклланади.

Иштихон туман “Полвон ота” жоме масжиди имом хатиби Алижон Яқубов тумандаги 41-мактаб ўқувчилари билан учрашиб,  уларга илм ва унинг фазилати ҳақида сўзлаб берди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 14/10/2019 15:46;   Кўрилганлиги: 1234
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/seminars-briefings/ilm-kelajak-poydevori
Чоп этилган вақт: 13/04/2024 14:32
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг