Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

 
 

Аввал хабар берганимиздек, вилоятимиз бўйлаб шу кеча-кундузда ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, иқтидорини тўлиқ намойиш қилиши учун шарт-шароитлар яратиш, сифатли таълим олишларига эришиш, қизиқтирган саволларига жавоб топишга кўмаклашиш, ўқувчиларда диний экстремистик ғояларга қарши мафкуравий иммунитет ҳосил қилишга қаратилган қатор учрашувлар изчил ўтказиб борилмоқда.

Бугун, яъни 20 ноябр куни мазкур тадбир Каттақўрғон шаҳар ёшлари иштирокида ўтказилди. Ҳозирга қадар ушбу мавзудаги тадбирлар Самарқанд, Тайлоқ, Иштихон ва Оқдарё туманларида бўлиб ўтган.

Вилоят ҳокимияти томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Марказий банк бош бошқармаси, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, Халқ таълими бошқармаси, тиббиёт бирлашмалари ҳамкорлигида ўтказилаётган тадбирларда тажрибали соҳа мутахассислари томонидан ёшларга керакли маълумотлар, тушунчалар бериб келиняпти.

Ушбу тадбирларда ЎМИ вилоят вакиллиги томонидан вилоят бош имом хатиби ўринбосари Ё.Мансуров маъруза билан иштирок этиб келмоқда.

Тадбирлар тасмаси давом эттирилмоқда ва вилоятнинг барча шаҳар ва туманларини ўз ичига қамраб олади.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 20/11/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 2318
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/yoshlar-bilan-uchrashuvlar-davom-etmoqda
Чоп этилган вақт: 01/12/2024 23:25
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг