Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ХЎЖА АБДУ БЕРУН ЖОМЕ МАСЖИДИ

 
 

Хўжа Абду Берун жоме масжиди Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани, Саримозор маҳалласида жойлашган қадимий, зиёратгоҳ масжидлардан биридир.

Масжид қурилиши тарихи олис ўтмишга бориб тақалади. У 1159 йил Султон Санжар Мозий томонидан қурилган.

Масжид номи нисбат берилган Хўжа Абду Берун (Муҳаммад Саид ибн Усмон Ибн Пой браҳна) нафақат Самарқандда балки, Ўрта Осиёда илк фиқхшунослик, Қози калон ва мутасаввуф алломаларидандир. Манбаларга қараганда Хўжа Абду Берун Қурайш арабларининг "Абдуҳ" қабиласига мансуб бўлиб насл-насаблари чорёрларнинг учинчи халифаси бўлмиш Усмон ибн Аффонга бориб тақалади. Бул зоти муаззамнинг мақбаралари Самарқанднинг қадимий девори – Девори қиёматнинг ташқари (тожикча - берун) томонида жойлашгани учун Абду Берун лақабини олганлар.

Хўжа Абду Берун ҳазратлари Самарқкандда қози бўлиб ишлаган у кишининг машҳур уғли Хўжа Абду Дарун бўлиб уларнинг ҳар бири ҳам фиқҳ ва тасаввуф алломалари эдилар. Хўжа Абду Берун мақбара дахмаси ва хонакоҳи даставвал Султон Санжар Мозий 1086-1126 ва Темурий Улуғбек Мирзо 1394-1449 ва кейингача 17-асрда Аштархонийлар подшохи бўлмиш имом-Қулихоннинг нуфузли сарой аъёни ва тоғаси Нодир Девонбеги томонидан қайта таъмирланган.

Хўжа Абду Берун Ҳазратлари Арабистон диёри, Макка шаҳрида, Қурайшнинг "Абду" қабиласида дунёга келиб, VII асирнинг охири, VIII аср бошларида Мовароуннахирга Ислом динини тарғиб қилиш мақсади билан "Фатх" қўшини билан ташриф буюрадилар, сўнгра яна Арабистонга қайтиб кетадилар. Қусам ибн Аббос яъни "Шоҳи Зинда" ҳазратларини коҳинлар шаҳид этганлиги туғрисидаги хабар халифалик марказига етиб боргач, Хўжа Абду Берун ҳазратларини яна Мовароуннаҳрга юбориладилар. Сўнгра 30 йил давомида Самарқанд подшоҳлигида "Қози калон вазифасини ўтайдилар. Ўзлардан кейин машҳур ўғиллари Хўжа Абду Дарун "Хўжа муйизиддин" ҳазратлари бу вазифани давом эттиради.

Ҳозирги масжид ҳовлисида ҳовуз ва улкан чинор дарахти мавжуд. Чинор мутахассисларнинг тавсифи бўйича 723 ёшдалиги аниқланди. Масжиднинг мақбара қисмида жойлашган чиллахонада бир қанча уламолар зикру таҳлил билан машғул бўлганлиги таснифларда келтирилган.

Мустақилликдан сўнг ушбу масжид XI асрга оид тарихий ёдгорлик сифатида давлат муҳофазасига олинди ва ҳукуматимиз томонидан таъмирланиб, серфайз зиёратгоҳ ҳолатига келтирил.

Ҳозирда масжидда Ибодуллаев Лутфулло Носирович имом-хатиблик қилиб келмоқда.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 05/01/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 3596
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/xoja--abdu--berun-jome-masjidi
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 02:29
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг