Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Хайрли ва савобли ишда мусобақалашайлик

 
 

“Вақф” хайрия жамоат фондининг жойлардаги филиаллари томонидан жамоатчилик ҳамда эътиборга муҳтож кишиларга саховатпеша инсонларни жалб этган ҳолда ёрдам бериб келмоқда. Фонднинг Самарқанд вилоят филиали ҳамда Самарқанд шаҳар “Шоҳи Зинда” жоме масжиди ходимлари ва "Мурод Авлиё" масжид зиёратгоҳ раҳбари Хусенов Фахриддинлар томонидан бир қанча хайрли ишлар амалга оширилди. Жумладан, Самарқанд шаҳар “Имом Восе” маҳалла аҳолисига умумхалқ “Наврўз” байрами муносабати билан бир бош қўй берилди. Самарқанд шаҳар "Найман" МФЙ да истиқомат қилувчи беш нафар ногиронларга ҳамда "Хончорбоғ" МФЙ да яшовчи беш нафар кам таъминланган оилаларга ҳаммаси бўлиб 800 000 (саккиз юз минг) сўмлик озиқ-овқат ва эҳсон тарқатилди.

Сиз ҳам савобли амаллардан четда қолманг!

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 20/03/2019 00:00;   Кўрилганлиги: 1181
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/xayrli-va-savobli-ishda-musobaqalashaylik
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 00:19
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг