Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Вилоятимиздаги иом-хатиблар учун Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактабига саёҳат уюштирилиб, улар учун ўқув-семинар ташкил этилди.

 
 

Жамиятда соғлом маънавий муҳитни мустаҳкамлаш, нотинч оилаларда барқарорликка эришиш, ёшларни тўғри йўлга бошлашда жойлардаги имом хатибларнинг алоҳида ўрни бор. Бу борада улар диний билимлар билан бирга ён-атрофда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар, юртимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қонунчиликдаги янгилик ва ўзгаришлардан хабардор бўлиши мақсадга мувофиқ.

Имом-хатибларимиз буюк муҳаддис мақбарасини зиёрат қилиб, халқаро марказ ва ҳадис илм мактабида яратилган шароитлар билан танишди, илмий-тадқиқот ишлари ҳақида маълумотларга эга бўлди. 

 Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов меҳмонларга марказнинг ташкил этилиши, мақсад ва вазифалари, халқаро ҳамкорлик ва илмий-тадқиқот йўналишида олиб борилаётган ишлар ҳақида гапириб берди. Шунингдек, айни пайтда халқимизнинг диний ва дунёвий билимларини бойитиш, жамиятда учрайдиган турли иллатларга қарши курашишда имом-хатиблар олдида турган вазифаларга тўхталди. 

Ўқув-семинарда марказ илмий ходимлари томонидан Имом Абу Мансур Мотуридий, Имом Бухорий ва бошқа буюк алломаларнинг илмий мероси, уларнинг калом ва ҳадис илми ривожига қўшган ҳиссаси, бу илмларнинг бугунги кундаги аҳамияти ҳақида сўз юритилди.



ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 07/10/2020 13:58;   Кўрилганлиги: 1215
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/viloyatimizdagi-iom-xatiblar-uchun-imom-buxoriy-xalqaro-ilmiy-tadqiqot-markazi-va-hadis-ilmi-maktabiga-sayohat-uyushtirilib-ular-uchun-oquv-seminar-tashkil-etildi
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 05:28
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг