Вилоятимизда фаолият юритаётган шаҳар ва туман бош отинойилари учун Ургут туманида йиғилиш ташкил этилди
Жорий йилнинг 24 март куни шаҳар ва туманлар бош имом- хатибларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиларининг сайёр йиғилиши Ургут туманида ташкил этилди. Дастлаб отинойиларимиз тумандаги қадамжоларни, хусусан Ғовсили Аъзам, Абдулқодир Ғилоний ва Чор-чинор зиёратгоҳларида бўлдилар. Шундан сўнг, Мерганча қишлоғида ўз фаолиятини бошлаган "Ургут” марказий жоме масжидида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда вилоят бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Н.Темирова отинойилар олдида турган вазифаларни белгилаб берди.
Йиғилиш сўнгида туман бош имоми Ш.Хақбердиев барча туман отинойиларига муқаддас Куръон китобини ва барча тадбир иштирокчиларига “Она дуоси мени асрайди” номли китобни тақдим этдилар.
Шундан сўнг дунёмиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги, ва фарзандлар камолини тилаб хайрли дуолар қилдилар.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати
Киритилган вақти: 25/03/2021 21:03; Кўрилганлиги: 1043
Чоп этилган вақт: 19/09/2025 20:02