Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Видео-конференция ўтказилди

 
 

2018 йил 16 апрель куни муҳтарам Президентимизнинг “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони эълон қилинган эди. Буни барчамиз катта хурсандчилик билан қабул қилдик.

25 апрел куни мазкур Фармон мазмун-моҳиятини диний соҳа ходимларига етказиш, Фармонда белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажариш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари раислигида видео-конференция бўлиб ўтди.

Вилоятимиз имом хатиблари мазкур конференцияни Самарқанд қишлоқ хўжалик институтининг катта мажлислар залидан туриб кузатдилар.

Ушбу хайрли тадбир умумманфаатли бўлишини сўраб қоламиз.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 25/04/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1917
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/video-konferentsiya-otkazildi
Чоп этилган вақт: 09/11/2024 01:22
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг