Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Умумий йиғилиш ўтказилди

 
 

2017 йил 1 феврал куни Самарқанд вилоятида фаолият кўрсатаётган барча масжид имом хатиблари иштирокида умумий йиғилиш бўлиб ўтди. Вакиллик ва имом хатиблар фаолиятига танқидий назар руҳида ўтган йиғилишда вилоят бош имом хатиби Н.Исламов 2017 йил 28 январ куни Тошкент ислом университетида ўтказилган диний ходимларнинг навбатдаги йиғилишидан олган таассуротлари, хулосалари ҳақида сўзлаб, бугун вилоят имомлари билан ҳам фаолиятни сарҳисоб қилиш, амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар билан кифояланиб қолмасдан, ҳар ким ўзига танқидий қараши, камчиликни ўзаро аниқлаб, бартараф этиш мақсадида йиғилиш ташкил этилганини айтди.

Шунингдек, имомлар фаолиятида кўзга ташланаётган айрим камчиликлар хусусида сўзлаб, уларни тузатиш лозимлиги, бартараф этиш йўллари ҳақида маслаҳат ва кўрсатмалар берди.

Фаолиятида сусткашлик кўзга ташланаётган туман бош имомлари, имомлар хатибларга эса алоҳида кўрсатмалар берилди.

Йиғилиш сўнгида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йилида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида батафсил тўхталди ҳамда имомлар фаолиятини жадаллаштириш борасида қатор тавсиялар бериб ўтилди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 02/02/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 2924
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/umumiy-yigilish-otkazildi
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 17:38
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг