СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ
Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган отинойиларининг билим ва савиясини янада ошириш, уларни юртимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлардан хабардор этиш ҳамда иш жараёнига маъсулият билан ёндашиш мақсадида 2019 йил 16 сентябрдан бошлаб 2 ҳафта (72 соатлик) малака ошириш ўқувларини ташкил этиш режалаштирилган.
10-давра. 2020 йил 27-январдан 2020 йил 8-февралгача Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг Самарқанд вилояти минтақавий филиалида отинойлар учун ташкил этилган ўқув курси вақтинча ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги биносида режа бўйича дарс машғулотлари соат 900дан 1320гача олиб борилди.
10-давра ўқув машғулотларида Иштихон, Каттақўрғон, Ургут туманлари ҳамда Самарқанд шаҳрида фаолият кўрсатаётган 32 нафар отинойилар ўқув машғулотларида фаол иштирок этишди.
Ўқув машғулотларини ўтказишда Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Вилоят Адлия бошқармаси, Оила илмий-амалий маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг Самарқанд вилояти минтақавий филиали, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактабининг малакали профессор-ўқитувчилари жалб этилди. Ўқув машғулотлари муаммоли маъруза, семинар-тренинг ва давра суҳбати каби интерфаол методлар, шунингдек замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда олиб борилди.
Режага мувофиқ малака ошириш ўқувлари бўйича якуний тест синовлари ўтказилди. Тест синовларини ЎХИА ҳузуридаги Малака ошириш маркази масъул ходими Ў.Сатторов, минтақавий филиал ходимлари Т.Эвадуллаев, Д.Қосимов ва Самарқанд вилояти бош отинойиси Н.Темировалар томонидан олиб борилди. Тест синовларида 32 нафар отинойилар тўлиқ иштирок этишди ва қуйидагича баҳоланди.
Тест натижаларига кўра тингловчиларнинг 30 нафари аъло, 1 нафари яхши, 1 нафари қониқарли баҳога лойиқ деб топилди.
ЎХИА ҳузуридаги Малака ошириш маркази масъул ходими Ў.Сатторов, минтақавий филиал ходимлари Т.Эвадуллаев, Д.Қосимов ва Самарқанд вилояти бош отинойиси Н.Темировалар иштирокида тингловчиларга 72 соатлик “Исломшунослик” курсини муваффаққиятли тугатганликлари тўғрисида 32 нафар отинойиларга ЎХИА ҳузуридаги Малака ошириш марказининг махсус сертификатлари топширилди.
Н.ТЕМИРОВА - ЎМИ Самарқанд вилояти вакилининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси
Киритилган вақти: 10/02/2020 10:02; Кўрилганлиги: 1114
Чоп этилган вақт: 12/10/2024 13:50