Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Сайлов кузатувчилари вилоятимиз бўйлаб зиёратда

 
 

2016 йилнинг 4 декабр куни юртдошларимиз Республикамиздаги ўта муҳим сиёсий жараённинг гувоҳи бўлишди. Нафақат гувоҳи, балки ушбу жараёнга ҳар бир лаёқатли фуқаро бевосита иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг 600 нафарга яқин кузатувчилари қатнашдилар. Юртимиз ҳаётидаги ушбу муҳим сиёсий тадбирда миллий сайлов амалиётидаги ютуқлар, фуқароларимизнинг ижтимоий фаоллиги, овоз бериш жараёнида очиқлик ва ошкораликнинг таъминлангани халқаро кузатувчилар томонидан алоҳида эътироф этилди.

Ушбу кузатувчилар сайлов кунигача ва ундан кейин ҳам юртимиз бўйлаб хусусан, вилоятимиздаги диққатга сазовор жойлар, зиёратгоҳлар, тарихий обидаларни зиёрат этдилар. Ҳозирда хоссатан Самарқандга келган кузатувчилардан ташқари, бошқа вилоятлардаги кузатувчилар ҳам сафарлари сўнгини қадимий шаҳримизни зиёрат этиб, кейин ватанлари томон жўнаб кетмоқдалар.

Самарқандга келган ҳар бир кузатувчилар дастлаб Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат этмоқдалар. Кейин эса бошқа диққатга сазовор жойларга ташриф буюрмоқдалар. Жумладан, ҳадис илмининг султони Имом Бухорий ҳазратларининг хоки қўним топган муқаддас мажмуага келувчилар адади кўпчиликни ташкил этмоқда. Меҳмонлар, Бухорий ҳазратларининг қабрини зиёрат этгач, мажмуа бўйлаб саёҳат қилиб, бу даргоҳда амалга оширилган бунёдкорлик, ободонолаштириш ишлари учун тасанно ва ташаккурлар айтмоқдалар.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 07/12/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 2447
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/saylov-kuzatuvchilari-viloyatimiz-boylab-ziyoratda
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 19:21
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг