Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

САХОВАТПЕША БЎЛАЙЛИК!

 
 

Жорий йилнинг 14 август куни Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан Пайариқ тумани “Деҳқонобод” базмгоҳида хомийларнинг саҳовати ила кам таминланган оилаларнинг 32 нафар болаларига хатна тўйи қилиб берилди.

Тўйга болаларнинг ота-оналари, яқин қариндошлари ва маҳалла фаоллари таклиф қилинди. Меҳмон сифатида иштирок этган Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакил ўринбосари З.Эшонқулов тўй болалар ҳақыига хайрли дуолар қилиш билан бирга хомийларнинг савобли ишини олқишлади. Бир ота-она ўз фарзандига қандай тўй қилаётган бўлса бугунги тўй ҳам худди ўшандек бўлаётганлиги, ёшларимиз хотирасида муҳрланиб қолишини таъкидлаб, келажакда бу болалар ҳам катта бўлиб, ватанига, халқига чин кўнглидан хизмат қиладиган саҳоватпеша фарзандларга айланишига ишонч билдирди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 15/08/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 2838
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/saxovatpesha-bolaylik
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 12:47
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг