Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Самарқандликлар Умра сафарига отландилар

 
 

Жорий йилнинг 26 феврал куни Самарқанд вилоятидан “Умра-2017” зиёратининг баҳор мавсуми зиёратчиларининг дастлабки гуруҳлари вилоятдан пойтахтга қараб жўнаб кетдилар. Уларни кузатиш жараёни алоҳида эҳтимом ва кўтаринки кайфият билан ташкил этилди. Зиёратчи отахону онахонлар дастлаб вакиллик биносига тўпландилар. У ерда уларга Самарқанддан бошлаб Саудия Арабистонигача бўлган сафар қоидалари ва манзилга етиб борганда қилиниши лозим бўлган ишлар яна бир бор қисқача эслатиб ўтилди. Сўнгра уларни йўлга кузатиш ишлари бошланди. Замон талабларига тўлиқ мос келадиган, қулай шароитли автобусга чиққан зиёратчиларнинг юзларида хурсандчилик, завқу-шавқ, шукроналик балқ уруб турарди. Уларни Самарқанддан вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари вакиллари, вилоят вакиллиги ходимлари ва зиёратчиларнинг яқинлари кузатиб қолишди.

Зиёратчилар 27 феврал куни эрта тонгдан Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига қараб учиб кетадилар.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 26/02/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 2873
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/samarqandliklar-umra-safariga-otlandilar
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 23:41
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг