САМАРҚАНДЛИК ЗИЁРАТЧИЛАР УМРА САФАРИ УЧУН ТАЙЁРГАРЛИК КЎРМОҚДА!

Бугун, 29 январь куни вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ва ўринбосари Хайрулло домла Саттаровлар вакиллик биносида Самарқандлик Умра сафарига зиёратига борувчи фуқаролар билан суҳбат ўтказди.
Суҳбат давомида Саудия Арабистонида белгиланган карантин талабларига кўра, Масжиди Набавий зиёрати ва Умра тадбирини амалга ошириш “Tawakkalna” ва “Eatmarna” мобил дастурлари орқали амалга оширилишини, зиёратчилар учун яратилган имкониятлар, қулайликлар ва зиёратларнинг карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилиши борасида атрофлича тушунчалар берилди.
Сафаролди ташкил қилинган мазкур суҳбат давомида зиёратчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.
Эслатиб ўтамиз! Самарқандлик зиёратчилар шу йилнинг 1 февраль куни Умра зиёратини амалга ошириш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетиши режалаштирилган.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги матбуот хизмати
Киритилган вақти: 29/01/2022 13:04; Кўрилганлиги: 1138
Чоп этилган вақт: 04/11/2025 17:10
		
																								



















