Самарқандда масжидлар очилишига таёргарлик кўрилмоқда
Халқимиз бошга тушган синовларни “Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир”, деган ояти каримага амал қилиб, чиройли сабр ила енгиб ўтмоқда. Чиндан ҳам, ҳар қадай қийинчилик ортида енгиллик борлигини аҳолимиз ўз фаолиятини қайтадан бошлаётган масжидларимиз мисолида яққол ҳис этмоқда.
Таъкидлаш керакки, Республика махсус комиссиясининг қарори билан шу йил 17 август, душанба кунидан эътиборан юртимиздаги барча диний ташкилотлар ўз фаолиятини давом эттиради. Бунда карантин талаблари ва санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш талаб этилади. Бу ҳақида Республика махсус комиссиясининг қарорида шундай дейилади: «Махсус комиссия қарори билан 17 августдан бошлаб диний ташкилотлар фаолиятига (ҳар куни дезинфекция ишларини амалга ошириш ҳамда қатъий ижтимоий масофани сақлаш чекловларига риоя этилишини таъминлаган ҳолда) рухсат берилади. Бунда, диний ташкилотларда жума ва шанба-якшанбалик диний хизматларни вақтинчалик амалга оширмаслик талаб этилади».
Ушбу қарор ижроси юзасидан вилоятимизда фаолият олиб бораётган барча масжид имом-хатиблари ўз ҳудудларида жойлашган масжидларида жиддий тайёргарлик ишларини бошлаб юборишди. Масжидларимиз санитария-гигиена қоидаларига жавоб берадиган ҳолатда ўз фаолиятини бошлаш мақсадида барча антисептик воситалар ҳамда керакли жиҳозлар билан таъминланмоқда. Нафақат имом-хатибларимиз балки барча намозхонларимиз бундай янгиликдан диллари хушнуд бўдиб, Аллоҳ таолога шукроналар айтмоқда.
Ҳақ таоло бу вабони бандалари устидан кўтаришини ва барчани Ўз паноҳида сақлашини сўраймиз.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати
Киритилган вақти: 13/08/2020 16:39; Кўрилганлиги: 1243
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 11:05