Самарқанд вилоятида диний соҳа ходимлари учун аттестация бошланди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан жорий йилнинг 30-октябрь куни Самарқанд вилоятида фаолият кўрсатаётган имом-хатиблар, имом-ноиблар ва шаҳар-туман бош отинойиларининг аттестациядан ўтказиш жараёнлари бошлаб юборилди.
Ўтказилаётган аттестациядан асосий мақсад имом-хатиб ва имом ноибларни профессионал малакаси ва касбига муносиблиги даражасини холисона баҳолаш, зиммасига юкланган вазифалар ҳамда функсияларни бажариш юзасидан масъулиятини оширишдан иборатдир. 
 
Вакиллик матбуот хизмати
Киритилган вақти: 02/11/2023 12:03; Кўрилганлиги: 865
Чоп этилган вақт: 04/11/2025 12:14
		
																								



















