Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Самарқанд вилояти фаолият олиб бораётган маҳалла муллолари учун ўқув семинари ташкил этилди

 
 

Маълумки муҳтарам Президентимиз Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилишини маълум қилган эди. Шу боис 17 феврал куни Самарқанд вилояти бош имом-хатиблиги вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида маҳаллаларда фаолият олиб бораётган маҳалла муллаларини вилоятдаги маҳаллаларга бириктириб, маҳалладаги ҳар-бир хонадон билан яқиндан танишиб чиқиши ва муаммоли хонадонлар билан алоҳида тартибда ишларини йўлга қўйиши учун уларнинг олдиларига вазифаларни белгилаб берди.

Бундан ташқари ёшларни турли ёт ғоялардан ҳимоя қилишда маҳалла муллаларининг ўрни, бидъат-хурофотлар ва фолбинликнинг салбий оқибатлари, диний маросимларни (турли эҳсонлар, мавлид маросимлари, жанозадан кейинги маросимлар, ифторликлар) исрофгарчиликсиз, амалга оширишлари тўғрисида кўрсатмалар берилди.

Маҳалла муллаларига бу борада бир кунлик ўқув-семинар ташкил қилинди. Энди шу каби ўқув-семинарларни ҳар бир чоракда ташкил қилиб, йил давомида олиб борилишига келишиб олинди

Семинар якунида маҳалла муллаларининг билим ва кўникмаларини янада оширишларида кўмакчи бўлиши учун ислом дини таълимотининг бошланғич ўқув қўлланмаси ҳисобланган “Мен ҳам намоз ўқийман” рисоласи тақдим этилди. 

Маърузалардан сўнг иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоблар олди. Бир сўз билан  айтганда семинар манфаатли, мазмунли ва кўтаринки руҳда ўтди. Семинар ниҳоясида йиғилганлар ана шундай ўқув семинарларини бардавом бўлишини сўраб дуолар қилишди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 17/02/2022 15:39;   Кўрилганлиги: 998
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/samarqand-viloyati-faoliyat-olib-borayotgan-mahalla-mullolari-uchun-oquv-seminari-tashkil-etildi
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 02:24
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг