Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Самарқанд шаҳридаги масжидларга ташриф

 
 

Бугун, 10 октиябр куни Самарқанд вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Самарқанд шаҳрида жойлашган “Янгиобод” жоме масжидида бўлиб, қиш мавсумига таёргарлик кўриш ва намозхонларга қулай шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди ва ўзининг керакли ҳамда зарур тавсияларни берди.

Шундан сўнг, Зайниддин домла Эшонқулов Самарқанд шаҳрида жойлашган “Дамариқ” жоме масжидида бўлди. Жамоат билан пешин намозини адо этгач, масжидда амалга оширилган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди ҳамда масжид жамоати ва намозхонлар хаққига дуои-хайрлар қилди.

 

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 10/10/2020 16:03;   Кўрилганлиги: 1171
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/samarqand-shahridagi-masjidlarga-tashrif
Чоп этилган вақт: 10/10/2025 23:50
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг