Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Самарқанд шаҳрида янги масжид қад ростламоқда

 
 

Намозхонларга янада қулай шароитлар яратиш, уларни жума ва ийд намозлари чоғида ёғингарчилик ва қуёшнинг иссиқ тафтидан ҳимоялаш мақсадида Самарқанд шаҳридаги “Хўжа абду Дарун” жоме масжидида янги масжид биноси қурилмоқда. Ҳашар, хайрия йўли билан бино бўлаётган масжид замонавий ва миллий меъморчилигимиз анъаналари уйғунлашган ҳолда қад ростлайди. Ҳозир масжиднинг асос қисмида ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, бу жойда бир вақтнинг ўзида юз кишига хизмат кўрсатадиган таҳоратхона, хизмат хоналари ҳамда кутубхона биносининг қурилиши якунланган. Ушбу бинода пардозлаш, жиҳозларни ўрантиш ишлари олиб борилаяпди. Яқин ойлар ичида таҳоратхона фойдаланишга топширилади. Кейинчалик таҳоратхонадаги ўринлар сонини янада кўпайтириш учун имконият мавжуд. Мамлакатмизда зиёрат туризмига катта эътибор қаратилаётганлиги муносабати билан “Хўжа абду Дарун” зиёратгоҳига ҳам кўплаб хорижлик меҳмонларнинг ташрифи кузатилмоқда. Шу боис бинодан аёллар учун ҳам алоҳида таҳоратхона ўрин олган.

Вилоят бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов ушбу масжидда бўлиб қурилиш ишлари билан танишди. Иш жараёнини кўздан кечирган вилоят бош имом-хатиби бу жойга ташриф буюрувчи намозхон ва зиёратчилар учун янада қулайликлар яратиш юзасидан ўзининг кўрстма ва тавсияларини берди. Шундан сўнг масжид қавми билан учрашиб, улар билан суҳбатлашди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 31/01/2020 15:34;   Кўрилганлиги: 1421
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/samarqand-shahrida-yangi-masjid-qad-rostlamoqda
Чоп этилган вақт: 14/10/2024 22:22
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг