Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Самарқанд шаҳар имом-хатибларининг йиғилиши бўлиб ўтди

 
 

Бугун, 23 июн куни Хўжа абду Дарун масжидида Самарқанд шаҳар имом-хатибларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. 

Унда 23 та масжидларнинг имом-хатиблари ва Самарқанд вилоят ҳокимининг ўринбосари Д.Маматқулов, Дин ишлар бўйича Қўмитанинг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси С.Боймуродов, Дин ишлар бўйича Қўмитанинг Самарқанд шаҳар бош мутахассиси Р.Султоновлар иштирок этди. Йиғилишда аҳоли орасида диний-маърифий суҳбатларни тизимли равишда амалга ошириш,  кунлик беш вақт намозларда жамоатга даолзарб мавзуларда мавъизалар қилиш, шунингдек, мамлакатимизда пандемияга оид касалликнинг бир миқдор кўпайиш ҳолати кузатилиши сабабли масжидга ташриф буюрувчи намозхонларнинг тиббий ниқобда бўлиши, оралиқ масофани сақлаш юзасидан имом-хатиблар халқчил, содда тарзда мунтазам равишда намозхонларга эслатмалар бериб бориши каби масалалар муҳокама қилинди.  

 

 

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 24/06/2021 15:12;   Кўрилганлиги: 995
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/samarqand-shahar-imom-xatiblarining-yigilishi-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 11/10/2025 00:01
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг