Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ҚУРЪОНИ КАРИМ ҚИРОАТИ БЎЙИЧА МУСОБАҚА КУНИ МАЪЛУМ

 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан 2018 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда Қуръон мусобақасини ўтказилиши ҳақида хабар берилган эди

Хабарда муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан ўтказилаётган ушбу Қуръон мусобақасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари ва Тошкент ислом университети талабаларидан ташқари, масжидлардаги имом-хатиблар, имом ноиблари ҳамда Қуръони карим қироати бўйича иқтидори бўлган 18-40 ёшдаги барча эркагу аёл фуқароларимиз иштирок этишлари мумкинлиги таъкидланган.

Шунингдек, эълонда мусобақа икки йўналиш: ҳифз ва тиловат бўйича олиб борилиши маълум қилинган. Ҳифз йўналишида Қуръони каримни тўла ёд олган қори ва қориялар, тиловат йўналишида эса Қуръонни гўзал тарзда тиловат қила оладиган фуқаролар иштирок этади.

Иштирокчилар ёшга кўра иккига тақсимланади:

18‒25 ёшдаги иштирокчилар;

25‒40 ёшдаги иштирокчилар.

Режага кўра вилоятимизда мусобақанинг шаҳар ва туман босқичлари 2018 йилнинг 14-16 январ кунлари бўлиб ўтиши белгиланмоқда.

Мусобақанинг ўтказилиш жойлари ҳақида маълумот берилади.

Биринчи босқич ғолиблари вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади. Вилоятда биринчиликни қўлга киритганлар республика босқичига йўлланма олади.

Мусобақада иштирок этишни истаганлар 2018 йилнинг 10 январига қадар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллигига мурожаат қилишлари сўралади.

Рўйхатга олиш 2017 йил 25 декабрдан 2018 йил 10 январгача эрталаб соат 09:00дан кечги соат 19:00гача давом этади. (Эслатиб ўтамиз: 10 январ рўйхатга олишнинг сўнги куни бўлиб, иштирок этишни истовчилардан имкон қадар вақтлироқ мурожаат қилишларини сўраб қоламиз)

Мусобақа ҳақида вилоят вакиллигидаги мутасаддилар билан боғланиш учун қуйидаги рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин:

+99866-235-58-84, +99893-348-58-70

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 24/12/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 2190
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/quroni-karim-qiroati-boyicha-musobaqa-kuni-malum
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 20:46
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг