Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Қуръон ўқилганда телефон ўйнаманг!

 
 

Қуръон тиловат қилинганда Уни тингланглар ва жим туринглар, шояд раҳматга эришсангиз (Аъроф сураси, 204-оят).

Қуръон тиловати чоғида бошқа нарсаларга чалғимаслик талаб этилади.

Бир киши бу ҳақда бундай ҳикоя қилади:

“Қуръон ўқиётган эдим, қўлимда Мусҳаф бор эди. Телефонимга келган хабарларни ўқиш фикри хаёлимга келди. Мен қироатдан тўхтаб, телефонимга келган хабарларни бирин-кетин ўқий бошладим. Мусҳаф қўлимда турар эди. Хабарлар орасида Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳнинг қуйидаги сўзларини ўқиб, ўзимдан уялиб кетдим: Ким махлуқотларнинг сўзидан воз кечиб, Аллоҳнинг Сўзига улфат бўлмаса, батаҳқиқ, унинг илми кам, қалби кўр бўлибди ва умрини зоe қилибди”.

Доктор Аҳмад Исо ал-Маъсаровий

Абдуллоҳ АБДУЛМАЖИД тайёрлади


Киритилган вақти: 11/05/2024 10:57;   Кўрилганлиги: 993
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/quron-oqilganda-telefon-oynamang
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 11:18
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг