Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ҚЎШ ҲОВУЗ ЖОМЕ МАСЖИДИ

 
 

Самарқанд шаҳар “Қўш ҳовуз” жоме масжиди тахминан 1897-1903 йилларда Ахмаджон хожи бобо томонидан ўзининг шахсий маблағи ҳисобидан қайта қурилади. Бинога пухта хом ғиштлар ишлатилган, вассажуфт ва устумлардан иборат.

“Қўш ҳовуз” масжиди жойлашган маҳалла XV асрда Самарқанд шаҳрининг шимолий-ғарбий минтақасида вужудга келган. Маҳалла шимол томондан Хўжажон Хўжа, шарқдан Сўфи Розиқ ва Маддоҳи, жануб томондан Таги Шўр ва ғарбдан Кўк масжид ва Юсуфбой маҳаллалари билан чегарадош. Маҳалла ҳудудида мадраса, иккита масжид, мактаб, ҳаммом, учта мозор, баққоллик дўконлари, карвонсарой, атторлик бозори, икки қаватли ҳовуз ва бошқа тарихий бинолар мавжуд бўлган. Ҳовузнинг бирида сув лойқадан тозаланиб, иккинчи ҳовузга қўйилгач, уни истеъмол қилиш мумкин эди. Шунинг учун ҳам маҳалла Қўш ҳовуз, масжид эса “Қўш ҳовуз” масжиди деб номланган. Ҳозирда масжид ҳовлисида қадим ҳовуздан нишона сифатида ажойиб кўринишга эга, зинапояли ҳовуз мавжуд.

Масжид Самарқанд гавҳари “Регистон” майдонининг шундоқ орқасида, Қўшҳовуз кўчаси №68 уйда жойлашган.

Ҳозирда масжидда Раззоқов Жаҳонгир Муҳаммадиевич имом хатиблик қилиб келмоқда.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 11/05/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 3637
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/qosh-hovuz-jome-masjidi
Чоп этилган вақт: 09/11/2024 01:32
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг