Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Қўлимизга илк бор қалам тутиб, хат-саводни ўргатган, меҳрини улашган муаллимларга доимо таъзимдамиз.

 
 

Қўлимизга илк бор қалам тутиб, хат-саводни ўргатган, меҳрини улашган муаллимларга доимо таъзимдамиз. Уларнинг сабоқлари, ўгитлари ҳаётда доимо асқотади, бизни тўғри йўлга бошлайди. Ҳа, ўқитувчилик шундай шарафли касбки, бир умр йўлимизни чароғон этади, қалбимизга илму урфон уруғини қадайди.  

Устоз деганда, ҳар қайси инсон кўнглида чуқур ҳурмат — эҳтиром ва чексиз миннатдорлик туйғулари, шу билан бирга, ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб ва адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик ҳисси пайдо бўлади. Инсон, аввало, унга билим ва маърифат дунёси сари йўл очиб берган, унинг қалбига юксак инсоний фазилатлар ҳиссини сингдириш йўлида заҳмат чеккан устоз ва мураббийларига нисбатан кўнглида ҳамиша миннатдорлик туйғуси билан яшайди.

Диний соҳада узоқ йиллар хизмат қилиб эл юрт тинчлиги йўлида фидойи хизмат қилган, бир нечта шогирдларга устозлик қилган фахрийлар кўпчиликни ташкил қилади.

Мамлакатимизда кенг миқёсида нишонланиб келаётган l-октябрь Ўқитувчилар ва мураббийлар куни умумхалқ байрами муносабати билан бугун ЎМИ Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов, ўринбосари Ёқубжон домла Мансуров ва Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби Зафар домла Маҳмудовлар биргаликда диний соҳада ишлаб бугунги кунда марҳум бўлиган фаҳрий устозларимиз Мустафоқул хожи домла, Нуруддинхон эшон бобо, Султонмурод қори домла ва Абдураҳмон домлаларнинг хонодонларига ташриф буюриб, хонодон аҳилларини байрам билан табриклаб совғалар улашишди.

Устозларнинг оилаларига қаратилаётган эътибордан кўнгиллари шод бўлиб ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 30/09/2021 16:12;   Кўрилганлиги: 966
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/qolimizga-ilk-bor-qalam-tutib-xat-savodni-orgatgan-mehrini-ulashgan-muallimlarga-doimo-tazimdamiz
Чоп этилган вақт: 19/09/2025 21:19
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг