Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Қалблар мунаввар этилди

 
 

Бугун, “3 декабрь – халқаро ногиронлар куни” муносабати билан ногиронлиги бор ҳамюртларимизга ВАҚФ хайрия жамоат фондининг Самарқанд филиали билан ҳамкорликда байрам дастурхон ташкил этилди.
Ушбу байрам дастурхони Самарқанд шаҳридаги “Чорбоғ” мажмуасида ташкил қилиниб, тадбирда мазкур фуқаролар билан дилдан маърифий суҳбатлар қилинди.
Тадбир Қуръон карим тиловати ва хайрли дуолар ила бошланди.

Сўзга чиққан Зайниддин домла Эшонқулов юртимизда ногиронлиги бор кишилар қадр-қимматини кўтариш, турмуш шароитини яхшилаш борасида қилинаётган хайрли ишлар ҳақида сўзладилар, шунингдек, гапириш ва эшитиш борасида имконияти чекланган юртдошларимиз орасида миссионерлик ҳолатлари учраши мумкинлиги ва унинг олдини олиш борасида мавъиза қилдилар.

Бир сўз билан айтганда, дилдан суҳбат, Қуръон тиловати ва хайрли дуолар, ажойиб бир дастурхон атрофидаги дийдор қалбларга қувонч, ёруғлик ва мунавварлик бахш этди.

Аллоҳ таоло мана шундай манфаатли суҳбатларни бардавом айлаб, унга ҳисса қўшаётганларга икки дунё саодатини берсин.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 02/12/2022 18:10;   Кўрилганлиги: 381
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/qalblar-munavvar-etildi
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 17:09
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг