Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Пайариқ туманида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди

 
 

Жорий йилнинг 1 июн куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан жойларда масжидлар фаолиятини такомиллаштириш, мавжуд камчиликларни жойида ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида шаҳар ва туман бош имом хатиблари Пайариқ туманидаги мавжуд 12 та масжид имом хатиблари иштирокидаги навбатдаги сайёр йиғилиш Пайариқ туман “Ислом Нури” масжидида бўлиб ўтди.

Йиғилиш олдидан шаҳар ва туман бош имом хатиблари Пайариқ туманидаги мавжуд масжидлар фаолияти билан танишдилар. Ютуқлар ва камчиликларни ўрганиб, хулосалар тўпладилар. Шундан сўнг, йиғилишнинг асосий қисми бошланди. Йиғилишда вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ва ўринбосари Хайруллоҳ домла Саттаров ва тегишли мутасаддилар иштирк этишди.

Дастлаб бош имом хатиблар томонидан ўрганиш хулосалари ўқиб эшиттирилди. Ўз навбатида вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов ва ўринбосари Х.Саттаровлар томонидан ҳам аниқланган камчиликлар айтилиб, мазкур камчиликларни бартараф этишга оид тавсиялар берилди.

Навбатдаги сайёр йиғилиш Нуробод туманида бўлиб ўтишлиги белгиланди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 01/06/2021 18:49;   Кўрилганлиги: 639
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/payariq-tumanida-sayyor-yigilish-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 18:54
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг