Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги

 
 

Самарқанд вилоят бош имом хатиблиги 1977 йилда ташкил топган. Вилоят бош имом хатиблиги лавозимига Уламолар ҳайъати томонидан Самарқанд шаҳар “Хўжа Зудмурод” жоме масжиди имом хатиби Мустафоқул Меликзода тайинланган. Мустафоқул Меликзода Самарқанд вилоят бош имом хатиблиги фаолиятини 1977 йилдан 2000 йилга қадар “Хўжа Зудмурод” жоме масжидидан туриб олиб борган.

2000 йилдан бошлаб вилоят бош имом хатиблиги лавозимига “Имом Бухорий” жоме масжиди имом хатиби Усмонхон Алимов тайинланган ҳамда шу даврдан бошлаб вилоят бош имом хатиблиги “Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги” деб юритила бошлаган. 2000 йилдан 2002 йилга қадар вилоят вакиллиги вилоят ҳокимлиги биносида фаолият юритган. 2002 - 2005 йиллар оралиғида Самарқанд шаҳар “Хўжа Абду Дарун” жоме масжиднинг тўртта хонаси вилоят вакиллиги учун ажратилган.

2005 йилда Усмонхон Алимов томонидан ҳомийларни жалб қилган ҳолда Самарқанд шаҳар Даҳбед кўчасида вилоят вакиллиги учун алоҳида бино қуриб ишга туширилди. Ҳозирги пайтда вилоят вакиллиги мазкур бинода фаолият олиб бормоқда. Бино ҳар жиҳатдан замон талабига жавоб беради.

Вилоят вакиллигида 13 нафар ходим фаолият олиб боради.

Бугунги кунда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакили, вилоят бош имом хатиби Нуриддинхон Исламов. Самарқанд вилоят вакиллиги тасарруфида 285 та расмий масжидлар мавжуд. Барча масжидларда малакали мутахассислар фаолият олиб бормоқдалар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 28/01/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 3541
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/ozbekiston-musulmonlari-idorasi-samarqand-viloyati-vakilligi
Чоп этилган вақт: 14/10/2024 23:45
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг