Ўзбекистон муфтийси Усмонхон Алимов ҳазратлари Покистонлик Нақшбандий тариқатчилари делегациясини қабул қилдилар
Жорий йилнинг 29 февраль 7 март кунлари Тошкент шаҳри, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари бўйлаб зиёрат қилиб турган йигирма беш кишидан иборат Покистон Ислом Республикаси тариқатчилар делегацияси Самарқандда бўлиб турибди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бугун, 4 март куни Делегацияга раҳбарлик қилаётган Нақшбандия тариқатининг етакчиси Шайх Муҳаммад Нақибур-Роҳман Нақшбандий ҳазратлари билан ўзаро мулоқот қилдилар.
Мулоқот чоғида Шайх Муҳаммад Нақибур-Роҳман Нақшбандий ҳазратлари самимий қабул учун муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларига миннатдорчилик билдирди. “Биз Ўзбекистон заминида бўлиб турганимиздан мамнунмиз. Жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида бўлганмиз. Аммо, Ўзбекистонга биринчи марта ташриф буюрдик ва мана шундай файзли заминга илгарироқ келмаганимдан таассуфдаман. Ушбу заминда қўниб топган кўплаб азизаларнинг қабрлари, қадамжоларни зиёрат қилдик. Бу масканлардаги ўзгача шукуҳ ва файз руҳиятмизга сокинлик берди”, деб айтиб ўтди Шайх Муҳаммад Нақибур-Роҳман Нақшбандий ҳазратлари.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги ахборат хизмати
Киритилган вақти: 04/03/2020 09:59; Кўрилганлиги: 1253
Чоп этилган вақт: 12/10/2024 14:37