Отинойилар иштирокида семинарлар бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июнда ўтказилган «Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби» мавзусидаги йиғилиш баёни 18-банди ижроси юзасидан Самарқанд вилоятида қатор тадбирлар бўлиб ўтди.
Тадбирлар:
17 август куни Каттақурғон шаҳрида Каттақурғон шаҳар, Каттақўрғон, Нарпай, Пахтачи, Нуробод, Пастдарғом ва Қўшработ тумани;
18 август куни Жомбой туманида Жомбой, Булунғур, Иштихон, Оқдарё, Пайариқ тумани;
19 август куни Тойлоқ туманида Самарқанд шаҳар, Самарқанд, Тайлоқ, Ургут тумани отинойилари, маҳалла маслаҳатчилари иштирокида йиғилиш-семинар тарзида ўтказилди.
Йиғилишда вилоят бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Темирова, Туман-шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раислари бош мутахассислари, “Маҳалла” ХЖФ туман бўлими бош маслаҳатчилари, ОАВ вакиллари ва туман-шаҳар бош имом хатиблари, бош отинойилар қатнашди.
Семинар шаклида ўтказилган тадбирларда эрта турмуш, ноқонуний никоҳга қарши курашиш, аёллар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш каби қатор масалалар муҳокама этилиб, фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Вилоят бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Темирова
Киритилган вақти: 23/08/2017 00:00; Кўрилганлиги: 2636
Чоп этилган вақт: 14/10/2024 22:29