"Оила дорулфунуни" ўқув-машғулотлари ўтказилди
2018 йил 9 октябрь куни Жомбой туман ФҲДЁ бўлимида ёш оила қуриш истагида турганлар ва яқинда оила қурган бир қатор жуфтликлар билан “Оила дорулфунуни” ўқув машғулотлар ўтказилди.
Вилоят бош имом хатиби ўринбосари Х.Сатторов, Жомбой туман бош имом хатиби Н.Хидиров тадбирда иштирок этиб, ёшларга оила муқаддаслиги, унинг тинчлигини сақлаш йўллари, эр-хотин бурчлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида насиҳат қилдилар.
Машғулот давомида ёшларнинг саволларига ҳам асосли ва қониқарли тарзда жавоб берилди.
Таъкидлаш лозимки ушбудек тадбирлар вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ўтказилган бўлиб, оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади.
ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги
Киритилган вақти: 10/10/2018 00:00; Кўрилганлиги: 1612
Чоп этилган вақт: 01/12/2024 22:41