Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ЎЧМАС ХОТИРА

 
 

2 сентябрь. Ушбу сана халқимиз онгида ўчмас хотира сифатида сақланиб қолган. Ушбу кунда халқ қаҳрамони, юртимизни истиқлол сари бошлаган буюк йўлбошчи, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов дунё ҳаётидаги сўнги манзилга кузатилган кундир.

Бугун мамлакатимизда Биринчи Президентимиз порлоқ руҳига бағишланган хотира тадбирлари ўтказилмоқда. Самарқанд вилоятида ҳам эрта тонгдан ушбу хотира тадбири юқори кайфиятда бошланди.

Дастлаб ислом Каримов мақбара мажмуасига вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари жам бўлди.

Вилоят бош имом хатиби Зайниддин домла Эшонқулов томонидан Биринчи Президентимиз хотирасига Қуръон тиловат қилинди.

Ислом Каримовнинг давлатимиз мустақилликка эришиши ва тараққиёти йўлида ўз ҳузур-ҳаловатидан кечиб меҳнат қилгани, халқимиз фаровон турмуши учун юксак фидойилик кўрсатгани ёдга олинди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Биринчи Президентимиз хотирасини абадийлаштириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар эътироф этилди.

Шундан сўнг вилоят жамоатчилиги вакиллари Регистон майдони яқинида ўрнатилган Ислом Каримов ҳайкали олдида хотира тадбирини давом эттирдилар.


Хотира тадбирлари доирасида элга эҳсон оши тортилди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 02/09/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1838
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/ochmas-xotira
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 23:31
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг