Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

МУРУВВАТ УЙИДА БАЙРАМ

 
 

Юртимиз истиқлолга эришгандан буён аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, айниқса ўзгалар ёрдамига муҳтожлар, ёлғиз кексалар ва ногиронларни қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш борасида қатор таҳсинга лойиқ ишлар амалга ошириб келинмоқда. Айниқса байрамлар арафасида бундай хайриялар янада жадаллик билан олиб борилади.

Шундай хайрли ишлардан бири Самарқанд вилояти Ургут туман бош имом хатиби Шоди домла Ҳақбердиев томонидан янги йил байрами арафасида амалга оширилди.

29 декабрь куни ҳомийларни жалб этган ҳолда туман “Мурувват” ногиронлар учун интернат уйида яшаб, даволаниб келаётган 450 нафар 1 ва 2-гуруҳ ногиронларига байрам зиёфати ташкил этилди.

Тўкин дастурхон атрофида йиғилган кўмакка муҳтожларнинг хурсандчилик ила боққан нигоҳларидан уларнинг қанчалик мамнунлигини билиш мумкин эди.

Зиёфат сўнгида “Мурувват” уйида яшовчи кўмакка муҳтож 450 нафар фуқаронинг барчасига байрам совғалари улашилди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 29/12/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 3660
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/muruvvat-uyida-bayram
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 21:06
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг