Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

МЕҲРИБОНЛИК УЙИГА ТАШРИФ

 
 

2016 йил 31 октябрь куни Жомбой тумани “Иброҳим ота” жоме масжиди имом хатиби Ахмедов Анвар Самарқанд шаҳрида жойлашган 1-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашув ўтказиб, уларга совға-салом ва озиқ-овқатлар улашилди.

Мурғакларнинг ўксик қалбига хурсандчилик киргизиш, уларнинг дилига хушнудлик улашиш мақсадида амалага оширилган бу тадбирда жамланган гўдакларнинг юзларида севинч аломатлари кўриниб турарди.

Бу каби тадбирлардан асосан ёшларимизнинг хар томонлама комил, гўзал хулқли, мустақил фикр ва дунёқарашга эга, турли салбий одат, иллат ва таъсирлардан холи равишда вояга етказишларига кўмаклашиш мақсад этилган.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 01/11/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 2353
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/mehribonlik-uyiga-tashrif
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 15:01
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг