Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Майк Помпео Тошкент шаҳар бош имом-хатиби билан учрашди​

 
 

АҚШ давлат котиби Майк Помпео 2 февраль куни Тошкент шаҳри бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаров ва бошқа диний фаоллар билан учрашди. Бу ҳақда Помпео Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.

«Ўзбекистонда диний раҳбарлар билан ислоҳотлар ва қонунчиликдаги ўзгаришлар диний эркинликка қандай ҳисса қўшиши мумкинлиги ҳақида суҳбатлашдик. Ҳукумат томонидан ушбу соҳада эришилган ютуқлар менда катта таассурот қолдирди ва Ўзбекистоннинг кейинги муваффақиятларини сабрсизлик билан кутаман», — деб ёзди Помпео.

АҚШ Давлат департаменти делегацияси Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.

Шунингдек, АҚШ Давлат котиби Тошкент шаҳрида ўтказиладиган «Марказий Осиё—АҚШ» («C5+1») шаклидаги вазирлар учрашувида иштирок этади.

Манба: hidoyat.uz


Киритилган вақти: 03/02/2020 16:51;   Кўрилганлиги: 1094
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/mayk-pompeo-toshkent-shahar-bosh-imom-xatibi-bilan-uchrashdi
Чоп этилган вақт: 18/09/2024 00:24
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг