Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

МАЪНАВИЯТ СОАТЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

 
 

2017 йил 23 феврал пайшанба куни вилоятнинг барча шаҳар ва туманларининг марказий масжидларида имом хатиблар иштирокида “маънавият саоти” бўлиб ўтди. Тадбирда маънавият тарғибот маркази шаҳар ва туман бўлими раҳбарлари асосий маърузачи сифатида қатнашдилар.

Қизиқарли мавзулар, жонли музокаралар асосида бўлиб ўтган маънавият соатларида Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов ҳақидаги «Мустақил Ўзбекистон асосчиси» фильми намойиш этилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 7 декабрь Ўзбекистон Республикаси конституцияси қабул қилинган кунининг 24 йиллиги муносабати билан тантанали йиғилишдаги маърузаси мазмун моҳияти ҳақида сўз юритилди.

Имом хатиблар фаолиятини жонлантириш, ўзаро ҳамкорликни мукаммал йўлга қўйиш, тажриба алмашиш, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида” самарали фаолият олиб бориш мақсадида ташкил этилган маънавият соатларида диний масалалар, ижтимоий, маънавий-маърифий мавзуларда маърузалар олиб бориш режалаштирилган.

Шунингдек, маънавият соатидан сўнг иштирокчилар биргаликда тадбир ўтган масжид атрофида яшовчи ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотганлар, ногиронлар, кам таъминланганлар ва шу каби моддий-маънавий кўмакка муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олиши ҳам йўлга қўйилган.

Маънавият соатлари ойда икки марта, пайшанба куни бўлиб ўтиши белгиланган ҳамда улар сайёр кўринишда олиб борилади.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 23/02/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 3004
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/manaviyat-soatlari-otkazildi
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 01:57
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг