Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Кўрикдан ўтказиш давом этмоқда

 
 

Аввал хабар берганимиздек, имом-хатиб ва имом ноибларининг қироатини кўрикдан ўтказиш бўйича бошланган ишлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.

6-7 февраль кунлари Пайариқ, Оқдарё, Иштихон ва Қўшработ тумани имом хатиб ва имом ноибларининг қироати махсус ҳайъат томонидан ўрганилиб чиқилди.

Таъкидлаш лозимки, ушбу кўрик ишлари 2017 йилнинг 18 декабрида бўлиб ўтган Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган мажлиси қарори бандларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган.

Қарорга кўра синовдан яхши ўтолмаган имомлар учун тажвид қоидалари бўйича ҳафталик семинар ташкил этилади.

Олдинроқ Самарқанд шаҳри ҳамда Самарқанд тумани имом хатиблари ва имом ноиблари қироати кўрикдан ўтказилган эди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 08/02/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1981
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/korikdan-otkazish-davom-etmoqda
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 23:05
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг