Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Кўмакка муҳтож инсонлар Фонд фаолиятидан мамнунлар

 
 

Инсонларнинг дардини эшитиш, мушкулини осон қилиш азалдан халқимизда эъзозланган юксак инсоний фазилатлардан.

Эзгу амаллар орасида инсон қалбини шод этишга юксак даража берилади. Бежизга Навоий ҳазратлари ҳам суюкли пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан келтирилган ҳадисга қуйидагича байт боғламаган.

Кимки бир кўнгли бузуқнинг хотирин шод айлагай,

Онча борким, Каъба вайрон бўлса обод айлагай.

Бир эҳтиёжманд инсоннинг дарду ташвишини эшитиб, унинг кўнглини олиб, хурсанд қилиш Каъбани обод қилиш билан баробар дейилади.

Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи Садриддин Р. "Вақф" хайрия жамоат фондига ариза билан мурожаат қилгани боисдан, унга ногиронлар араваси совға қилинди. Бу тортиқ эса кўнгли ўксик инсоннинг ғуссалардан фориғ бўлишига сабаб бўлди, десак адашмаган бўламиз.

Ҳадисда: “Кимки бир мусулмоннинг дунё қайғуларидан бир қайғусини енгиллаштирса, Аллоҳ унинг қиёмат кунидаги қайғуларидан бирини енгиллаштиради. Кимки дунёда бир қийналган мусулмоннинг оғирини енгил қилса, Аллоҳ таоло унинг қиёматдаги оғирини енгил қилади. Кимки бу дунёда бир мусулмоннинг айбини яширса, Аллоҳ таоло унинг дунё ва охиратда айбини яширади. Мадомики, бир банда бошқа бир бандага ёрдам қилса, Аллоҳ таолодан унга мадад етади” дейилади (Имом Термизий ривояти).

Шундай экан эзгу амалларни бажаришда елкама елка турайлик, "Вақф" фонди юртимиз мусулмонларини саҳоватли бўлишга ҳамда ҳар куни имкон қадар яхшиликлар қилишга чақиради.

Манба: "Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати


Киритилган вақти: 13/03/2019 00:00;   Кўрилганлиги: 1214
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/komakka-muhtoj-insonlar-fond-faoliyatidan-mamnunlar
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 20:57
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг