Жума ташрифи 01.03.2024
Бугун вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов бошчилигида бир қанча нотиқ имом-хатиблар мъруза қилиш ва жума намозини ўқиб бериш мақсадида вилоятимизнинг чекка ҳудудларга ташриф буюрдилар. Зайниддин домла Ургут туманидаги "Урамас" жоме масжидига, Ёқубжон домла Тайлоқ туманидаги “Ястепа” жоме масжидига ташриф буюриб, мазкур жомеларда Жума намозидан олдин "ҲАР СОҲАДА ПЕШҚАДАМЛИК ДИНИМИЗ КЎРСАТМАСИДИР" мавзусида мўмин-мусулмонларга маъруза қилиб бердилар.
Шундан сўнг, жума намозини жамоат билан бирга адо этдилар.
Шунингдек имом-хатибларимиз ҳам тақсимот асосида ҳудудлардаги масжидларга ташриф буюрдилар. Жума намози асносида мўмин-мусулмонларга "ҲАР СОҲАДА ПЕШҚАДАМЛИК ДИНИМИЗ КЎРСАТМАСИДИР" мавзуси асосида мазмунли маъруза қилиб бердилар ҳамда жамоат билан бирга Жума намозини адо қилдилар.
Аллоҳ таоло вилоятимизга ташриф буюрган уламоларимиз сафарини хайрли ва манфаатли қилсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги Матбуот хизмати
Киритилган вақти: 01/03/2024 21:32; Кўрилганлиги: 799
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 09:31