Ургут туманида аҳоли билан учрашув бўлиб ўтди
Ургут туман 31-сон мусиқа мактабида 200 кишидан иборат аҳоли иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Туманнинг ҳуқуқ-тартибот ташкилотлари раҳбарлари қатнашган ушбу йиғилишда синов муддатида бўлган шахсларни қайта жиноят қилмаслик юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Унда туман бош имом хатиби Шоди домла Ҳақбердиев ҳаётда шукроналик билан яшаш, фарзандлар тарбиясига эътибор бериш масалаларида оят ва ҳадислар билан мисол келтириб, тегишли маслаҳатларни берди.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги
Киритилган вақти: 19/12/2019 15:37; Кўрилганлиги: 1261
Чоп этилган вақт: 12/10/2024 13:38