Иймон келтириб солиҳ амал қилганлар
Аллоҳ таоло иймон келтириб солиҳ амалларни қилганларга охират саодатини, битмас туганмас неъматлар, мағфират ва кенгликни ваъда қилди. Қуръони каримда ушбу неъматлар ваъда қилинган инсонларнинг сифатларини ўрганиб чиқсангиз, уларни иймон ва солиҳ амалдан иборат эканини кўрасиз. Каҳф сураси 107-оятда Аллоҳ таоло бундай деб марҳамат қилади:
“Албатта, имон келтирган ва эзгу ишларни қилган зотлар учун Фирдавс боғлари манзил бўлур“.
Уй-жойга эҳтиёжи бўлган фуқаро Алиев Сергей Музафаровичга ҳокимият томонидан Самарқанд шаҳридаги иқтисодиёт ва сервис коллежига қарашли талабалар уйидан 6х8 м. ҳажмли хона яшаш учун ажратиб берилган эди. Вақф хайрия жамоат фондининг Самарқанд вилоят филиали томонидан ана ўша хона учун гилам палас ва кўрпачалар олиб берилди. Хонанинг бошқа жиҳозлари филиалга қарашли зиёртагоҳлар томонидан олиб бериш ишлари давом этмоқда.
Аллоҳ таоло садақа ила бандасидан азиятни кетказиш билан бирга, ночор мискинларнинг ҳам ҳожати раво бўлишидан рози бўлади. Садақалар бандани жуда юксак мақомларга кўтаради. Инсон ҳар кун озгинадан солиҳ амал қилиб борса, Ҳисоб кунида албатта унинг мақомини кўради.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги
Киритилган вақти: 20/11/2019 12:49; Кўрилганлиги: 1263
Чоп этилган вақт: 12/10/2024 14:32