Ислом дини аёлни олий мартабага кўтарди
Мозийга назар соладиган бўлсак, жоҳилият даврида аёлга бўлган муносабат ниҳоят даражада аянчли эди. Дунёнинг барча ерида аёл зоти камситилган, хўрланган, қул сифатида сотилган, сотиб олинган, уларнинг ҳеч қандай моддий ва маънавий ҳуқуқи бўлмаган. Ҳатто туғилган қиз бола чақалоқлар тириклай кўмиб юборилган
Ислом дини эса аёлнинг шарафи, иззати ва иффатини, ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаб берди, аёлни олий мартабага кўтарди. Эркакка берган барча ҳуқуқ ва мажбуриятларни аёлга ҳам берди.
Аёлнинг энг муҳим вазифаларидан бири унинг оиласи ва фарзандлари борасидаги масъулиятидир. Хотин-қизлар масалалари бўйича маҳалла мутахассислари билан ўтказилган давра суҳбати айнан ана шу мавзуга доир бўлди. Тадбир вилоят "Оила"илмий амалий тадкикот маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда маҳалла мутахассислари узларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар олишди.
Вилоят бош имом хатибининг хотин қизлар масалалари бўйича маслахатчиси Н.Темирова
Киритилган вақти: 26/12/2019 11:40; Кўрилганлиги: 1144
Чоп этилган вақт: 08/11/2024 17:24