Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Имомларимиз таълим муассасаларида

 
 

Душанба куни Самарқанд вилояти имом-хатиблари томонидан таълим муассасалари билан ишлаш куни сифатида белгиланган. Шу кунда имомларимиз жойларда таълим муассасаларига чиқиб ўқитувчилар, талаба-ёшлар ва ўқувчилар билан маънавий-маърифий суҳбатлар ўтказадилар.

5 ноябрь – душунба кунида ҳам қатор таълим муссасаларида учрашувлар бўлиб ўтди. Уларда маърузачи сифатида иштирок этган имом-хатиблар илмнинг аҳамияти, устозга, ота-онага ҳурмат, юртнинг эртаси учун дахлдорлик ҳиссини уйғотиш, етук инсон бўлиб етишишга интилиш бўйича насиҳатлар қилдилар.

Ақидапарастлик, эътиқодий низолар, миссионерлик ҳаракатлари, экстремизм ва терроризм хавфидан огоҳ бўлиш, диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ҳақида тушунчалар бериб ўтдилар.

Қуйида ўтказилган учрашувлардан намуналар келтирамиз:

Самарқанд шаҳар “Домла Камолиддин” жоме масжиди имом хатиби И.Абсаломов Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институти қашидаги 1-сонли академик лицейда;

Самарқанд шаҳар “Панжоб” жоме масжиди имом хатиби Б.Ризаев Самарқанд шаҳар қишлоқ хўжалик коллежида;

Самарқанд шаҳар “Лоҳутий” жоме масжиди имом хатиби Ў.Умирқулов Самарқанд шаҳар Иқтисодиёт коллежида;

Самарқанд шаҳар “Қорабой Оқсоқол” жоме масжиди имом хатиби Б.Бобобеков Самарқанд шаҳар банк коллежида;

Жомбой туман бош имом хатиби Н.Хидиров туман маиший хизмат кўрсатиш касб ҳунар коллежида;

Булунғур туман “Килдон” жоме масжиди имом хатиби Т.Маматқулов туман саноат коллижида;

Ургут туман “Маллатўрақул” жоме масжиди имом хатиби М.Тўраев туман агрофирма ва сервис касб ҳунар коллежида ташкил этилган тадбирларда фаол иштирок этдилар.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 05/11/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1426
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/imomlarimiz-talim-muassasalarida
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 18:29
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг