Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Имом хатибларнинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди

 
 

2017 йил 8 август куни Самарқанд вилояти вакиллиги ҳамда шаҳар ва туман бош имомлари, Самарқанд шаҳар ва Самарқанд туман масжид имом хатиблари иштирокида муҳим мавзуларга йўналтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” мазмун-моҳиятига ҳамоҳанг тарзда олиб борилаётган аҳоли билан хонадонма-хонадон юриб суҳбат ўтказиш, уларнинг яшаш тарзи билан яқиндан танишиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ишларини жадаллаштириш борасида фикр мулоҳазалар юритилиб, мақсадлар аниқ белгилаб олинди.

“Ҳаж-2017” мавсумида вилоятимиздан ҳажга кетаётган фуқароларни кузатиш ва кутуб олиш ишларида фаол иштирок этишга чақирилди.

Шарқ тароналари фестивали муносабати билан масжидларни муносиб тарзда тайёрлаш, Мустақиллигимизнинг 26 йиллик шодиёналари ҳамда Қурбон ҳайитига тайёргарлик кўриш, имом хатиблар фаолиятини жонлантириш, масжидларда ибодат учун шароитларни яхшилаш борасида қатор топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Айниқса “Ҳидоят сари” маърифий кўрсатуви, “Зиё” кўрсатувларини доимий кўриб бориш, хусусан “Onlayn” тарзда узатилаётган дарсларини мунтазам кузатиш лозимлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Байрам кунлари давомида масжидларда огоҳликни оширишга доир кўрсатма ва топшириқлар берилди, уларнинг тинч-осуда ўтказилишида имом-хатибларнинг масъулиятини кучайтириш лозимлиги уқтирилиб, шаҳар ва туман бош имомларига бу борада амалий ишлар кўриш вазифаси юклатилди.

Йиғилиш сўнгида олиб борилаётган ишларда Аллоҳнинг ўзи мададкор бўлишини сўраб дуойи хайрлар қилинди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 08/08/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 2057
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/imom-xatiblarning-navbatdagi-yigilishi-otkazildi
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 18:34
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг