Имом хатибларнинг масъулияти белгиланди
Жорий йилнинг 12-сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида Республикамизда фаолият кўрсатаётган барча масжид имом хатиблари иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилиш Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари раислигида бўлиб ўтди.
Йиғилишда юртимиздаги тинчлик хотиржамликни қадрига етишлик, хозирги кунда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришилаётган ютуқлар, имом-хатибларнинг фаолиятидаги долзарб вазифалар, имом хатибларнинг ижро интизомига эътибор қаратиши керак бўлган жиҳатлар каби масалалар кенг муҳокама қилинди.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги
Киритилган вақти: 12/09/2018 00:00; Кўрилганлиги: 1627
Чоп этилган вақт: 01/12/2024 22:08