Имом-хатиб бозорда аҳоли ва сотувчиларга тушунчалар берди
Юртимизда коронавирус қайд этилгач айрим бозор ва озиқ-овқат дўконларида тирбандлик кузатила бошланди. Баъзи жойларда тадбиркорлар аҳоли талаби ошганидан фойдаланиб, озиқ-овқат ва бирламчи истеъмол маҳсулотлари нархини ошириб сотишга уринишлар ҳам бўлди. Аҳоли маҳсулотларнинг тақсиллиги ёки нархларнинг ошиб кетишидан бироз хавотирга тушиб, кунлик эҳтиёжларидан зиёд егуликларни жамлаб олишга интилишлар кузатилди. Самарқанд шаҳар “Лоҳутий” жоме масжиди имом-хатиби Ўткир домла Умирқулов шаҳардаги “Мармар” бозорида бўлиб, сотувчи ва харидорларга бугунги вазиятни оғирлик, босиқлик, сабр ва интизом билан босиб ўтишга, мутахассисларнинг кўрсатмларига риоя қилиш, сотувчилар нарх-наволарни сунъий оширишга интилмасликлари, ўз навбатида аҳоли томонидан ҳам харид қилишда меъёр билан иш кўришлари ҳақида тушунчалар берди.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги ахборот хизмати
Киритилган вақти: 17/03/2020 14:52; Кўрилганлиги: 1713
Чоп этилган вақт: 12/10/2024 15:15