Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Икки тилда сўзлашувчи бир халқ

 
 

2018 йил 1 март, баҳор фаслининг илк куни. Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти билан Тожикистоннинг Сўғд вилоятини боғлаб турувчи “Саразм-Жартепа” (Ургут тумани) назорат-пунктида ўзгача байрам шукуҳи.

Ушбу кунда вилоят ва туман ҳокимлиги, зиёлийлар, имом-хатиблар, аҳоли вакиллари гувоҳлигида ўн йил муқаддам ёпилган чегара назорат пункти қайта очилди.

Муҳтарам Юртбошимизнинг саъй-ҳаракатлари ортидан қардош халқлар орасида алоқани мустаҳкамлаш, икки давлат орасидаги ҳамкорликни ривожлантириш йўлида ташланган навбатдаги ва муҳим ушбу қадам кўп йиллардан бери халқларимиз орзиқиб кутаётган муҳим тарихий воқеа бўлди.

Чегарада тўпланганлар икки халқ ўртасидаги қадим-қадимдан давом этиб келаётган дўстлик муносабатларида очилаётган янги саҳифаларнинг дебочасига гувоҳ бўлдилар.

Шуни таъкидлаш лозимки, ўзбек билан тожик икки тилда сўзлашувчи бир халқ. Ушбу икки миллатни ўзаро ажратувчи жиҳатлар йўқ, халқларимизни бир-биридан айро тасаввур этиб бўлмайди. Уларнинг тафаккури, турмуш тарзи, эътиқоди ва қарашлари ҳам муштарак.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 01/03/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1899
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/ikki-tilda-sozlashuvchi-bir-xalq
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 01:25
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг