Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ҲОЖИЛАРИМИЗ ЭҲРОМ ЛИБОСИДАН ЧИҚДИЛАР

 
 

Муздалифа майдонида ибодатларини ниҳоясига етказган юртдошларимиз қаторида самарқандлик ҳожилар ҳам Мино водийсига соғ-саломат қайтиб келдилар. Қурбон ҳайити муносабати билан бир-бирларини қутладилар ва улар учун тайёрланган жонлиқлар қурбонлик қилингандан сўнг, сочларини олдирдилар ва шу куннинг ўзида етти донадан шайтонга тош отиб, эҳром либосидан чиқдилар.


Эслатиб ўтамиз, ҳожиларимиз ҳайитнинг иккинчи ва учинчи кунлари йигирма бир донадан тош отиб, ҳаж ибодатини ўз ниҳоясига етказадилар ва ташкилий равишда меҳмонхоналарга қайтадилар.
Аллоҳ таоло барчанинг ҳажини қабул айлаган бўлсин!

“MUSLIM.UZ” дан


Киритилган вақти: 14/09/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 2976
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/hojilarimiz-ehrom-libosidan-chiqdilar
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 18:14
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг