Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ҲАШАР ҲАМЖИҲАТЛИК НАМУНАСИ

 
 

2016 йилнинг 20-21 август кунлари Мустақиллигимизнинг йигирма беш йиллик байрамини нишонлашга пухта тайёргарлик кўриш ҳамда мамлакатимизда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги тизимидаги мавжуд 285 масжид ва зиёратгоҳлар, буларга туташ қабристонларда “Умумхалқ хайрия ҳашари” бўлиб ўтди.

Ҳашарда иштирок этган масжид ходимлари, намозхонлар томонидан масжид хонақоси, айвони, ҳовлию-йўлаклар, дарвозахона, кўча қисмлари тозаланиб, файзли ва кўркам ҳолатга келтирилди. Дархтлар оқланиб, уларга чиройли шакл берилди. Масжидларга туташ қабристонларда ҳам кенг кўламли ободончилик ишлари олиб борилди.

Юртимиз мустақиллигининг 25 йиллик байрамини муносиб тарзда нишонлаш мақсадида олиб борилаётган тизимли ишлар асносида бўлиб ўтган умумхалқ ҳашарида иштирок этганлар юзида хурсандчилик ифодаси, тинчлик сабабидан бўлиб турган ишларга шукронилик ҳисси кўриниб турарди. Ёши улуғларимиз қўллари эса доимо дуодо, тинчлигимиз бардавом, фаровонлигимиз зиёда бўлишини Яратгандан сўрардилар.

Вилоятимиз бўйлаб энг улуғ ва энг азиз байрамга тайёргарлик ишлари қизғин давом этмоқда.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 21/08/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 3029
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/hashar-hamjihatlik-namunasi
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 17:53
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг