Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Ҳарбийлар билан “Оила - муқаддас даргоҳ” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

 
 

Самарқанд вилоят вакиллиги “Оила” ИАТ маркази вилоят бошқармаси ҳамкорлигида Марказий Ҳарбий округда “Оила - муқаддас даргоҳ” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. “Мустаҳкам оила – жамият таянчи” шиори остида ўтказиладиган  “Оила -муқаддас даргоҳ” тадбири замирида уйланмаган ҳарбий хизматчиларни бўлажак умр йўлдошини танлашда йўл-йўриқлар бериш, ҳарбий хизматчилар оилаларини жамиятда нуфузини ошириш, маънан соғлом оилаларда баркамол ёш авлодни тарбиялаш каби эзгу мақсад мужассамдир.

Тадбирда иштирок этган Самарқанд шаҳар “Дамариқ” жоме масжиди имом-хатиби Нурсултонхон Абдуманнанов “Оила тинчлик-хотиржамлиги ва саодатини таъминлаш оиладаги ҳар бир шахснинг ўз масъулиятини ҳис қилиши ва бажариши билан барқарор бўлади. Бундай масъулиятни эса, эр ва хотин ўртасини боғлаб турувчи никоҳгина жорий қилиши ва мустаҳкамлаши мумкин. Пайғамбар (алайҳиссалом) бир ҳадисларида: «Никоҳ менинг суннатимдир, ким суннатимдан воз кечса, у мендан эмас (яъни, умматимдан эмас)”, деганлар. Демак, никоҳ асосида турмуш қуриш Аллоҳ таолонинг буйруғи, Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) суннатлари экан, мусулмон киши оила қуришни пайсалга солмай, уни шаръий никоҳ асосида амалга ошириши лозим. Никоҳ туфайли инсон ўз насл-насабининг поклигини сақлайди, иффатини асрайди, бузуқлик, зино сингари ҳаром ишлардан тийилади”, деди.

ЎМИ - Самарқанд вилояти вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 26/12/2019 10:13;   Кўрилганлиги: 1218
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/harbiylar-bilan-oila-muqaddas-dargoh-mavzusida-manaviy-marifiy-tadbir-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 17/09/2024 23:37
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг